🌙 Ҳақиқий умр
Бир сайёҳ олис қишлоқ қабристонида ғалати ҳолга дуч келибди. Қабр тошларида ўлганларнинг ёши жуда қисқа — 1-2 йил деб ёзилган эди. Сайёҳ ҳайратланиб қабристон қоровулидан бунинг сабабини сўрабди. Қоровул табассум қилиб: ъБиз фақат ҳаётимизнинг бахтли, ўзгаларга ёрдам бериб, яхшилик билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз. Масалан, Фаррух 50 йил яшаган бўлса-да, фақат 1 йилини эзгуликда ўтказганъ, дебди. Шунда сайёҳ ғамгин оҳангда: ъАгар мен бу ерда ўлсам, қабримга "Туғилиши билан ўлган" деб ёзингларъ, деган экан. Зеро, ҳақиқий умр солиҳ амаллар билан ўлчанади.
✨ Бугунги кунимиз яхшилик ва эзгу амалларга бой бўлган бўлсин. Умрингизнинг ҳар бир сонияси мазмунли ўтсин. Хайрли тун!
@KOSONSOY

9
3
1September 7, 2026 4.7K 3 6