Излаган имкон топади - қўл оёғи ишламасада ойига 10 милионга яқин… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Излаган имкон топади - қўл оёғи ишламасада ойига 10 милионга яқин даромад топиб оиласини боқаётган 20 ёшли йигит.

Қаҳрамонимиз Мирзо, мустақил юра олмайди. қўл-оёғи деярли ишламайди. Фақатгина панжаларини ишлатган ҳолда, ўзининг хонадонида видео монтаж ишларини бажариб рўзғор тебратмоқда.

Кетма кет икки акаси (уларда ҳам худди шундай касаллиги бўлган) ҳамда отасидан айрилиб анчагина мушкул ҳолатга тушиб қолган бўлса ҳам ўзида куч ва ирода топа олди.

У ҳа деб маҳаллага мурожаат қилавермайди, ҳоким қабулларига бормайди. Ҳолатини баҳона қилиб ижтимоий тармоқларда эҳсон сўрамайди. Аллоҳ берган қисматига рози бўлиб, қўлимдан келмайди демасдан, имконини топмоқда.

Ҳар ким кўриб ўзига хулоса чиқарса бўладиган видео.
👍130❤26👌3🗿2🔥1
September 4, 2026 13.6K 17 47