Таърифин айтмоққа ожиздир тилим, Тарихин ўқисам сарбаланд дилим… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Таърифин айтмоққа ожиздир тилим,
Тарихин ўқисам сарбаланд дилим,
Бебаҳо, бетакрор, нақадар сўлим,
Гўзал Косонсойда ёмғир ёғмоқда.

Ватанлар ичида танҳо ватаним,
Унда мен бекамман, ҳузурда таним,
Гулу гулзори мўл, гуллар чаманим,
Гўзал Косонсойда ёмғир ёғмоқда.

Тонглари ўзгача, тунлари сокин,
Кўзга сургинг келар ҳар чимдим ҳокин,
Қалдирғоч безайди уйин пештоқин,
Гўзал Косонсойда ёмғир ёғмоқда.

Тонгда сахий қуёш сочар нурини,
Кўриб лол қоласиз гўзал, ҳурини,
Таърифлаб берайин қайси бирини,
Гўзал Косонсойда ёмғир ёғмоқда.

Баҳори серёғин, қиши қаҳратон,
Ёзда куйдиради бошни саратон,
Оқ саллали баланд тоғларга макон,
Гўзал Косонсойда ёмғир ёғмоқда.

Ёмғирида гўзал, қорида гўзал,
Қизлари-да гўзал, ёри -да гўзал,
Шундай бир маскан бор, тарихда азал,
Гўзал Косонсойда ёмғир ёғмоқда...

Мен бир соябонсиз, ёмғир куйчиси,
Гўзал Косонсойнинг шоира қизи,
Шеърлар битаверар келмас уйқуси,
Гўзал Косонсойда ёмғир ёғмоқда...

 @KOSONSOY  |  Насиба Дилроз.
👍21❤7😍4
September 4, 2026 7.9K 8 11