Ўзбекистонликлар энди Таиланд визаси тўловини амалга ошириш учун… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Ўзбекистонликлар энди Таиланд визаси тўловини амалга ошириш учун Москвага боришига тўғри келади

Бангкокдаги бош консулхона 15-сентабрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Таиландга киришдаги визасиз тартиб бекор қилинганини тасдиқлади. Янги қоидаларга кўра, ўзбекистонликлар электрон виза анкетасини тўлдиргандан сўнг, унинг тўловини Таиланднинг Москвадаги элчихонасига бориб амалга оширишлари керак бўлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, айни пайтда Таиланд томони билан тўлов жойини ўзгартириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

@KOSONSOY
❤21😁6😡2🔥1
September 3, 2026 13.8K 4 4