#ТАЪЗИЯ
Норматовлар оиласида оғир жудолик.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган транспорт ходими
Ўринбой Норматов 76 ёшларида ҳаётдан кўз юмдилар.
Ўринбой ота Норматов 1950 йилда Жиззахда туғилган бўлиб, бутун умрларини эзгу мақсадларга бағишладилар.
Ҳусусан 2517 автобазада меҳнат қилдилар.
Марҳум инсон жонкуяр ота, суюкли бобо, меҳрибон оила бошлиғи эдилар. Уларнинг инсонпарварлик фазилатлари, меҳнатлари ва соф қалблари фарзандлари ҳамда яқинлари қалбида абадий яшаб қолади.
Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин. Биз барча яқинлари ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.
Жаноза маросими: Бугун, соат 18:00 да Амир Темур маҳалласи, Маданият кўчаси 26-уйда ўтказилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

September 6, 2026 33.2K 27