Хурматли ISFT Институти талабалари! Барчангизни тез кунларда… — 𝘐𝘴𝘧𝘵 𝘉𝘭𝘰𝘨 🎓 — TG.ME

Хурматли ISFT Институти талабалари!

Барчангизни тез кунларда бошланиши режалаштирилаётган янги укув йили билан табриклаймиз ва укишларингизда улкан зафарлар тилаб коламиз!

Хурматли талабалар!

‼️ Сизларга куйидаги МУХИМ маьлумотларни такдим этамиз:
Демак,

⏺ Хар канака шароит ва вазиятда хам дарсларга келмасдан, факат имтихонларга келиш МУМКИН ЭМАС!
Давомат, яъни дарсларга катнашиш холати 0 ёки паст булганида тегишли интизомий чоралар курилади.
🔄 Дарсларга хам, имтихонларга хам келмасдан ёзда утказиладиган Кайта топшириш жараёнига катнашиш хам МАН ЭТИЛАДИ!
👁 Президент карори ва расмий Чакирик Хатлари билан ишдан озод этилганингизни хисобга олган холда, хар кандай корхона ва ишхоналардан "Дарслардан озод килинишингиз" су'ралган расмий хатлар КАБУЛ КИЛИНМАЙДИ ва рухсат берилмайди!
⏺ Онлайн тизимда укиш мавжуд эмас. Шунинг учун онлайн укишга аризалар кабул килинмайди !
🔄 Чакирик, яъни укишга вактида келолмасдан бошка чакирик, яъни бошка потокларга укишни кучиришга РУХСАТ БЕРИЛМАЙДИ! Барча талабалар уз графигида укиш жараёнларига етиб келиши шарт булади!
Поток узгартириш факат куйидаги 4 та холатда мумкин булади:
1. 8 ва 9 ойдаги хомиладорлик муддатидаги аёл талабаларга;
2. 1 ва 2 ойлик чакалоги булган талаба - оналарга;
3. Укиш даврига 1 ойлик харбий хизмат тугри келган даврда;
4. Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавкулотда вазиятлар, ходимлари хизмат сафарлари, укув тренинглари ва давлат топшириклари / сиёсий тадбирларга жалб килиниш жараёнида булган холатларда корхонанинг Ректор номига расмий хати такдим этилганида;

🟢 Агар сиз беморлик холатида, чак,алокли, харбий хизматда ёки якинингизнинг беморлик холати каби вазиятларда булсангиз ва дарсларга кела олмайдиган шароитда колсангиз, сиз факатгина тегишли тасдикловчи хужжатларингизни такдим этган холда 1 йил муддатга академик таътил олишингиз керак булади.

Хурмат билан,
Талабалар билан ишлаш булими.
👍4👎2
September 16, 2024 1.9K 16