Ғанимларим қилар бўлса адолар Боғларимни пайхон этса гадолар Хар… — Bibirajab Abdulaziz || Hanafiy xonim — TG.ME

Ғанимларим қилар бўлса адолар
Боғларимни пайхон этса гадолар
Хар томондан ёғилсаям балолар
Яхшилигим билмаса юз қаролар

Ғамларимни олгувчи бир олам бор
Орангизда чиройлигим онам бор

Тоғлар кўрки баландлиги қоридан
Анор гулин гўзаллиги норидан
Борин тўксам юрагимнинг торидан
Кечиб бўлди бизлар учун боридан

Соғинчимни ёзгани шу  қалам бор
Орангизда чиройлигим онам бор

Хаёлда хам қилмас асло хиёнат
Фидо бўлур балким ўшал қиёмат
Кўрябсизми балоланмай бу қомат
Гуллаябди барқ урябди саломат

Дуосидан жони қирқта танам бор
Орангизда чиройлигим онам бор


Асра Роббим  малҳам бўлган ярамни
Менга қўшиб боқиб берган боламни
Кўз ўнгимда чўкиб қолган Ка’бамни
Хокисорим  гул юзлигим онамни

Боғларига баҳор қўнган хонам бор
Орангизда чиройлигим онам бор

  Юрагимни ёндирган бир алам бор
Кўз ёшлардан ивиб битган жолам бор
Армонларга тўлиб кетган нолам бор
Яхшиямки тўйларимда онам бор

Ғаниматим,дуогўйим соям  бор
Орангизда чиройлигим онам бор
''ONAJONIM BOR'' SOLIHA ORG (1).wav44.4 MB · WAV
❤13😢5🔥3🥰1
June 5, 2025 1.7K 27