🇰🇵 Ким Чен Ин Шимолий Корея мудофаа вазирини лавозимидан озод қилди
КХДРда ҳарбий раҳбариятда ўзгариш бўлди: Но Гван Чхор мудофаа вазири лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Корея халқ армияси Бош сиёсий бошқармаси раҳбари Ким Сон Ги тайинланди.
Қарор 29 август куни Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий қўмитасининг Ким Чен Ин раислигидаги йиғилишида қабул қилинди, деб хабар берди ЦТАК. Йиғилишда ҳарбий идораларнинг тузилмавий ва ташкилий ислоҳотлари ҳам муҳокама қилинди. Ҳарбий тузилмаларда яна бир қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди.
@Geointriga_uz

21
8
3August 30, 2026 6.4K 2 4