Firdavslik 🌙: post #439 — TG.ME

БОР ЧОЙ ДАМЛА!

Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
- Чой дамла! -, деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
- Ҳар кун шу аҳвол: «Бор чой дамла!», «Овқатинг тайёрми?!», деяверасиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб гаплашиб ўтирамиз?! -, дебди...
Эртасига ишдан келиб хотинига:
- Жоним, Саҳобалар қиссалардан ўқиганмисан?-, дебди.
- Йўқ.
- Сенга кимнинг қироати ёқади, Абдулбоситникими ёки Миншавийникими?!
- Ким улар?
- Муҳаммад пайгамбаримизнинг ҳадисларидан бирортасини ёдлаганмисан?
- Йўқ, ёдламаганман.
- «Ўтган кунлар»ни ўқиганмисан?!
- Йўқ.
- Тур, чой дамла!

• Маҳбубий

@firdavslik
🕊18💯1
May 10, 2026 477 2