Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда ўқув йили қўрқув ва босим остида бошланди
Уч ойлик ёзги таътилдан сўнг мактаблар ниҳоят ўқувчилар учун ўз эшикларини очди.
Янги ўқув йилининг бошланиши қувонч, умид ва билим олишга интилиш билан ўтиши керак эди. Аммо Ал-Халилдаги кўплаб болалар учун бу муҳит мактаблар атрофидаги кучли ҳарбий ҳозирлик сабаб яна қўрқув, хавотир ва ноаниқликка айланмоқда.
Дарсларнинг иккинчи куни CPT Palestine ўқувчиларни мактабга кетаётганида кузатиб борди ва эрталабги вазиятни мониторинг қилди. Ташкилот маълумотига кўра, дарс вақтида ҳудудда 20 нафардан ортиқ босқинчи Исроил ҳарбийси бўлган. Улар мактаб ўқувчилари, аёллар ва йўловчиларга босим ўтказиб, уларни қўрқитган.
Ҳарбийлардан бири икки нафар ўғил болани итариб, уларнинг мактабга етиб боришига тўсқинлик қилган. Ҳудуддаги кучли ҳарбий ҳозирлик сабаб бошқа ўқувчилар ҳам мактабга боришга иккиланиб қолган.
Шунингдек, ҳарбийлар йўлларни тўсиб, автомобилларнинг ўтишига рухсат бермаган, ҳайдовчиларга двигателларни ўчириш ва калитларни машина устига қўйишни буюрган.
Маҳаллий ёшлардан бири Салайма назорат пунктида қўли кишанланган ҳолда қўлга олинганидан сўнг ҳудудда ҳаракатланиш қарийб бир соат давомида чекланган.
Бундан ташқари, ҳарбийлар тўртта ўғил болалар мактаби яқинидаги ўқувчиларни тарқатиш учун овозли гранаталар отган.
Бу ҳали ўқув йилининг бошланиши, холос. Қолган ўқув даври қандай ўтади?
https://t.me/FaIastin
15
2
1September 7, 2026 723

