Фаластин Маҳбуслар клуби: Маҳбус Соир Абу Асабнинг ўлдирилиши алоҳида… — Live Quds | Breaking — TG.ME

Фаластин Маҳбуслар клуби: Маҳбус Соир Абу Асабнинг ўлдирилиши алоҳида шахслар жинояти эмас

Фаластин Маҳбуслар клуби раҳбари Абдуллоҳ аз-Зағорийнинг таъкидлашича, босқинчи Исроилнинг маҳбус Соир Абу Асабнинг ўлдирилишига алоқадор 12 нафар қамоқхона назоратчисига нисбатан айблов эълон қилиши ҳақиқий адолат сари қадам ҳисобланмайди. Чунки жиноят уни юзага келтирган ва айбдорларни ҳимоя қилган бутун тизимнинг масъулияти сифатида эмас, айрим шахсларнинг қилмиши сифатида кўрсатилмоқда.

Аз-Зағорий Абу Асабнинг ўлдирилиши қийноқ, таҳқирлаш, оч қолдириш ва тиббий ёрдамдан маҳрум этиш каби тобора кучайиб бораётган муносабатлар тизими доирасида содир бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, босқинчи Исроил қамоқхоналарида 100 нафардан ортиқ фаластинлик маҳбус ҳалок бўлган. Улардан 91 нафарининг шахси эълон қилинган, Ғазодан олиб кетилган ва ҳалок бўлган ўнлаб маҳбусларнинг тақдири эса ҳамон номаълум.

Унинг таъкидлашича, адолат фақат чекланган сондаги қамоқхона назоратчиларини суд қилиш билан таъминланмайди. Бунинг учун мустақил халқаро терговлар ўтказилиши ҳамда бундай жиноятларга ундаган, буйруқ берган ёки уларга йўл очиб берган сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик раҳбарлари ҳам жавобгарликка тортилиши лозим.

Соир Абу Асаб 2005 йилдан бери ҳибсда сақланиб, 25 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди. У 2023 йил ноябрь ойида Исроил қамоқхонасида шафқатсиз калтакланганидан сўнг ҳалок бўлган.

https://t.me/FaIastin
🤬16😢7😭2❤1
September 2, 2026 554 1 2