Разведкадаги муваффақиятсизлик оқибатларидан қочиш ва ўзини оқлашга… — Live Quds | Breaking — TG.ME

Разведкадаги муваффақиятсизлик оқибатларидан қочиш ва ўзини оқлашга уриниб, босқинчи Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ҳарбий ва хавфсизлик раҳбарияти 7 октябрь ҳужуми яқинлашаётганидан олдиндан хабардор бўлгани, аммо ҳеч қандай чора кўрмаганини иддао қилди.

Нетаньяҳу айбни бошқалар зиммасига юклашга уриниб, шундай деди:

«Жамоатчилик буни билмайди, аммо ҳужум яқинлашаётганини кўрсатувчи белгилар жуда кўп эди. Бош штаб бошлиғи Ҳерци Ҳалеви биларди, ШАБАК раҳбари Ронен Бар биларди, ҳарбий разведка раҳбари Аҳарон Ҳалива ҳам биларди».

Шу тариқа Нетаньяҳу босқинчи Исроил ҳукумати раҳбари сифатида ўзининг бевосита сиёсий масъулиятини четлаб ўтишга уринмоқда.

P/S; ҲАМАС ҳужуми оддий махсус операция эмас эди. Бу ҳақда ҳатто ҲАМАСнинг сиёсий раҳбарлари ҳам олдиндан хабардор эмас эдилар. Исроил разведкаси ва Моссад ҳам бир неча бор бу воқеада ожиз қолганини тан олган баёнотлар берди. Бу сионизмнинг инсониятга қарши моҳиятини фош қилган буюк «Ал-Ақсо тўфони» эди.

https://t.me/FaIastin
💯10
September 2, 2026 269 1