Эҳтиром Солиҳ салафлар она ҳақида Саид ибн Мусайиб раҳимаҳуллоҳ: “Мен… — 𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤 — TG.ME

Эҳтиром

Солиҳ салафлар она ҳақида

Саид ибн Мусайиб раҳимаҳуллоҳ: “Мен қирқ йил онамнинг олдида овозимни баланд қилмаганман”, деди.

Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ онаси билан гаплашганда овозини пастлатар ва унинг олдида худди гуноҳкор одам каби камтар бўлар эди.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Онага яхшилик қилиш – бу фақат унинг олдида хизмат қилиш эмас, балки унинг қалбини шод этиш, оғир сўз айтмаслик ва унинг розилигини излашдир”, деди.

Товус раҳимаҳуллоҳ: «Онасига овозини кўтарган инсон ўзини ҳалокатга етаклайди”, деди.

Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ: “Она билан гаплашганда табассум билан гаплаш, унга овозингни кўтарма, унинг олдида кўп шўхлик қилма ва унинг розилигини изла”, деди.

Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ: «Онанинг дуоси билан инсон саодатга етади. Онаси рози бўлмаган кимса ҳеч қачон ҳаётда муваффақият топмайди”, деди.

Ато ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ: “Онаси билан яхши муомала қилган кимсага Аллоҳ умрида барака беради, ризқини кенг қилади ва қалбини нурли қилади”, деди.

@Eslatdik
❤20🔥2❤‍🔥1👍1
July 8, 2025 1.8K 33