Дўстлардан биридан ушбу йиллар давомида намозларидаги бу қадар тартиб… — 𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤 — TG.ME

Дўстлардан биридан ушбу йиллар давомида намозларидаги бу қадар тартиб ва ўз вақтида адо этиши сабабини сўрашди. У жавоб бериб: “Намозини тарк қилиб, ташлаб қўйган кишига солиҳ бир инсоннинг насиҳатини эшитган эдим. У шундай деган экан: “Эй ўғилчам, сенинг аҳволинг, мусибатинг Иблиснинг мусибатидан ҳам улканроқдир. Чунки Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди (натижада Аллоҳнинг қаҳрига учради, раҳматидан маҳрум бўлди). Сен бўлсанг, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортяпсан-а!”. Бу ҳақда ўйлаб кўринглар...

@Eslatdik
😢9👌2❤1👏1
September 6, 2024 3.3K 26