Сўнгги вақтларда Телеграмда давлат органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслар номидан сохта аккаунтлар очиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Бундай аккаунтларда расмий шахсларнинг расми, исми ва фамилияси ишлатилиб, одамларда ишонч уйғотилади. Кейин эса 👇
➖ турли илтимослар
➖ «топшириқлар»
➖ пул ёки шахсий маълумот сўраш бошланади
Ёдда тутинг: давлат органлари раҳбарлари мессенжер орқали бундай мурожаат қилмайди.
💡 Ўзингизни ҳимоя қилиш учун:
➖ ҳар қандай шубҳали хабарни текширинг
➖ нотаниш аккаунтларга ишонманг
➖ шахсий маълумот ва карта рақамингизни ҳеч кимга берманг
📞 Шундай ҳолатга дуч келсангиз, ИИВ Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинг: 102 ёки 1102.
Сизга ҳам шундай шубҳали хабар келганми? Изоҳда ёзинг 👇



