Давлат харидларида нархларни аниқлашнинг янги тартиби тасдиқланди… — CHAQMOQ — TG.ME

❗️Давлат харидларида нархларни аниқлашнинг янги тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 8-cентабрдаги 480-сон қарори билан давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тасдиқланди.

🔍Янги тартибга кўра, давлат буюртмачилари давлат харидини бошлашдан олдин товар, иш ёки хизматнинг ўртача бозор нархини Махсус ахборот порталидаги Нархлар модули орқали ўрганади.

🎛Натижада ўртача бозор нархи ва асосланган бошланғич нарх кўрсатилган электрон маълумотнома (э-маълумотнома) шакллантирилади. Давлат харидлари эса мазкур э-маълумотномада белгиланган бошланғич нархдан юқори бўлмаган нархда амалга оширилади.

📊 Нархлар модули аввалги харидлар ва бошқа ишончли манбалардаги нархларни ягона тизимда жамлайди.
Шунингдек, у:
- етказиб берувчилардан электрон таклифлар олиш;
- ўртача, энг юқори ва энг паст нархларни автоматик ҳисоблаш;
- нархлар кескин фарқ қилганда қўшимча ўрганиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш имконини беради.

📄 Қарорга мувофиқ, дастлабки босқичда 60 турдаги товар бўйича Нархлар модули сунъий интеллект асосида маҳсулот хусусиятлари ва сўнгги нархларни таҳлил қилиб, ўртача бозор нархи, нарх чегаралари ҳамда нархлар динамикасини автоматик аниқлайди. Сунъий интеллект орқали ўртача бозор нархи аниқланадиган товарлар рўйхати кенгайтириб борилади.


❤️‍🔥 @CHAQMOQ
❤12😁2
September 9, 2026 10.6K 15