Тошкентнинг бир қатор туманларида ўтказилган тезкор тадбирларда интернет-наркомагазинга алоқадор 14 нафар шахс ушланган.
Улар орасида нуфузли ОТМларнинг 2 нафар талабаси ҳам бор. Улардан бири 3-босқич талабаси бўлиб, автомашинасидан 500 грамм альфа-ПВП, яна бир 2-босқич талабасидан эса 263 грамм альфа-ПВП топилган.
Жами процессуал тартибда 2,5 кг альфа-ПВП мусодара қилинган. Бу миқдор 71 433 та истеъмол дозасига тенг экани айтилмоқда.
Тезкор тадбирнинг халқаро йўналишида жиноий ташкилот раҳбарларидан бири хорижда қўлга олинган.
⚖️ Барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар қамоққа олинган.


