Меҳнат стажини тасдиқлаш
Кўпчиликда my.gov.uz орқали меҳнат стажи етарли кўринса ҳам, масалан, тизимда 20 йиллик стаж қайд этилган бўлса-да, «меҳнат стажи етарли эмас» деган сабаб билан ариза рад этилаётган ҳолатлар учрамоқда.
Бундай ҳолат нафақага чиқиш жараёнида ҳам кузатилиши мумкин.
Сабаблардан бири — аввалги иш жойингиздаги меҳнат стажи кадрлар бўлими томонидан тасдиқланмаган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда аввалги иш жойингизга мурожаат қилиб, меҳнат стажингизни тасдиқлаб беришларини сўрашингиз керак. Тасдиқлангандан сўнг маълумот тизимда акс этади.
Агар аввалги иш жойингиз ёпилиб кетган бўлса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.
Яқинларга ҳам юбориб қўйинг, керакли маълумот.

