Хива ва Бухоро ўртасида янги электропоездлар қатнай бошлайди… — CHAQMOQ — TG.ME

🚉 Хива ва Бухоро ўртасида янги электропоездлар қатнай бошлайди

Ўзтемирйўл хабарига кўра, 9 сентябрдан Хива — Бухоро — Хива йўналишида янги “CRRC-Далиян” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади. Поездлар 5 вагондан иборат бўлиб, 415 та эконом класс ўриндиғига эга.

▪️Хива — Бухоро: 707-сонли поезд — сешанбадан ташқари ҳар куни, 09:55–14:32.
▪️Бухоро — Хива: 706-сонли поезд — душанбадан ташқари ҳар куни, 15:45–20:25.

14 сентябрдан Бухоро — Тошкент, 15 сентябрдан эса Тошкент — Бухоро йўналишида ҳам янги электропоездлар қатнайди. 701-сонли поезд ҳар душанба, 702-сонли поезд эса ҳар сешанба ҳаракатланади.

❤️‍🔥 @CHAQMOQ
❤19👍6
September 7, 2026 11.1K 2 32