Бунёдкор» стадиони электрдан узилди Электр таъминотининг… — CHAQMOQ — TG.ME

❌⚡️«Бунёдкор» стадиони электрдан узилди

Электр таъминотининг тўхтатилишига қарздорлик сабаб бўлган. Офиси «Бунёдкор» стадионида жойлашган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси  ҳам масофадан ишлашга ўтганини маълум қилди.

❌💧Бундан аввал стадион иссиқ ва совуқ сув ва электрдан ҳам узилган эди

Бу Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляциясига таъсир ўтказиши мумкин.

Бунёдкор» стадиони қарздорлик сабаб 4 сентябр куни электр таъминотидан тўлиқ узилди. Офиси мазкур стадионда жойлашган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «свет» йўқлиги сабабли вақтинча масофадан ишлашга ўтганини маълум қилди.

«Мазкур ҳолат Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёни ҳамда интернет трансляцияларини тақдим этишда сифатнинг пасайишига олиб келмоқда. Маълумки, расмий учрашувлар давомида лига трансляция сигналларини ўзида қабул қилиб, марказлаштирилган тартибда уларни турли платформалар орқали қайта узатиш ишларини амалга оширади. Бироқ стадиондаги электр энергияси билан юзага келган муаммо сабабли лига серверлари тўлиқ нофаол ҳолатга келди. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувлардан сигналларни қайта узатишда ташқи серверлардан фойдаланмоқда. Лига билан боғлиқ юмуши бўлган ташкилотлар ва жисмоний шахслардан мурожаатларни [email protected] электрон почтаси орқали юборишлари сўралади», дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, йил бошидан бери «Бунёдкор» клубида жиддий молиявий муаммолар кузатиляпти. Апрел ойида ҳам коммунал тўловлардан қарздорлик сабаб «Бунёдкор» стадиони ва академияси иссиқ ва совуқ сув, шунингдек, электрдан узиб қўйилганди.


❤️‍🔥 @CHAQMOQ
😁20❤12👍5
September 7, 2026 9.8K 15 15