даҳшат 😨 Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи оғир ҳолатда… — CHAQMOQ — TG.ME

#даҳшат

😨 Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи оғир ҳолатда шифохонага тушди


Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи билан боғлиқ жиддий ҳолат юз бергани айтилмоқда.
Ота-онанинг сўзларига кўра, икки нафар ўқувчи фарзандини мактаб ҳожатхонаси олдида тутиб қолган. Улар унга таҳдид қилиб, қаршилик кўрсатганига қарамай, оғзига темир магнитли браслетни тиқиб юборган.
Бола бу ҳақда ота-онасига дарҳол айтмаган — у оқибатларидан қўрққан.
Кейинчалик болада кучли оғриқлар бошланган. Рентген текшируви натижасида ичакда бегона жисм борлиги аниқланган. Шундан сўнг бола мактабда содир бўлган воқеани айтиб берган.
Маълум бўлишича, магнитли браслет ичакка тушиб, у ерда оксидлана бошлаган. Бугун бола шошилинч операция қилинган ва бегона жисм олиб ташланган.


Ота-она ушбу ҳолатдан қаттиқ хавотирда эканини билдириб, мактабда болалар хавфсизлигига жиддий эътибор қаратишни сўрамоқда

❤️‍🔥 @CHAQMOQ
🤬70😢14❤6😱1
September 7, 2026 13.3K 3 105