Қашқадарёда 400 минг сўм учун 15 ёшли қизининг ўлимига сабаб бўлган… — CHAQMOQ — TG.ME

😨 Қашқадарёда 400 минг сўм учун 15 ёшли қизининг ўлимига сабаб бўлган ота 5 йилга қамалди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида ота 400 минг сўмни ундан сўрамасдан олган 15 ёшли қизини ўқлов билан калтаклаган. Қиз оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Маълум бўлишича, ота қизини қўл, оёқ, юз ва орқа соҳаларига урган. Кейин қиз ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотган. Тез ёрдам ходимлари етиб келганида, у вафот этган эди. Суд-тиббий экспертизаси қиз танасида оғир жароҳатлар мавжудлигини аниқлаган.

Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди отани Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбдор деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.


❤️‍🔥 @CHAQMOQ
🤬70😱8😢8❤7
September 5, 2026 8.2K 55 70
Қашқадарёда 400 минг сўм учун 15 ёшли қизининг ўлимига сабаб бўлган… — CHAQMOQ — TG.ME