ибрат ТИЛАК Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин, Ажин тушсин… — CHAQMOQ — TG.ME

#ибрат

ТИЛАК

Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо — бир таёқ тушсин.

Имони соф, юзга кириб ёруғ юз,
Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин.
Жисмига сўнгги сафар олдидан
Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин...


❤️‍🔥 @CHAQMOQ
❤8😢2👏1
September 4, 2026 1.1K 2 18