Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди 1 ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни «Ижтимоий реестр»га киритишда фақат даромад эмас, ногиронлик, кўп болалилик, сурункали касаллик каби омиллар ҳам ҳисобга олинади.
Келаси йилдан реестрга киритилган оилаларга фарзандларининг боғча, ўқув маркази, йўлкира ва олийгоҳ ётоқхонаси харажатлари учун 12 ойлик ваучер берилади.


