Ўзбекистонликлар 8-сентябргача 114 та давлат музейига бепул киришлари… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

Ўзбекистонликлар 8-сентябргача 114 та давлат музейига бепул киришлари мумкин.

Ўзбекистонда 2-сентябрдан 8-сентябргача ҳар йили ўтказиладиган Музейлар ҳафталиги давом этмоқда. Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, шу давр мобайнида агентлик тизимидаги барча 114 та давлат музейига, жумладан, музей-қўриқхоналар ва уй-музейларга кириш бепул бўлади. Ҳафталик хорижий сайёҳларга татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги давлат музейларига ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ҳам бепул ташриф буюриш мумкин.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍23😱4
September 5, 2026 50.2K 59