Стресс — инсон организми учун табиий ва зарур ҳимоя реакцияси. Бироқ у тез-тез ва узоқ давом этса, "аллостатик юк" деб аталувчи узоқ муддатли зарарни келтириб чиқаради ва кўплаб тизимларни издан чиқаради.
Тиббий тадқиқотлар шундан далолат берадики, доимий стресс юрак-қон томир касалликлари, гормонал бузилишлар, иммунитет пасайиши ва ҳатто бепуштликкача олиб келиши мумкин.

