қайси ёшда эканимни сўраманг. ёшнинг рақамлар билан боғлиқ эмаслигини… — 𝘽𝙤𝙤𝙠 𝙋𝙖𝙜𝙚 | Страница Книг📜 — TG.ME

қайси ёшда эканимни сўраманг.

ёшнинг рақамлар билан боғлиқ эмаслигини англаган палладаман, ичимда баъзан қувноқ бир бола, баъзан эса чарчаган бир қария яшайди. шовқинга тоқатим қолмаган, оламондан узоқлашган, атрофимдаги кераксиз одамларни саралаб олган ёшдаман. қуёшнинг чиқиши ва ботишини шунчаки ҳайрат билан томоша қиладиган эмас, чиққан қуёшга шукур қиладиган, ботган қуёшга эса бироз маҳзун бўладиган ёшдаман. ҳар жилмайиш самимият эмаслигини, ҳар ваъда амал билан тугамаслигини тушунган ёшдаман. кам гапириб, кўп кузатадиган, кўнглимни ҳар кимга очмайдиган, сирларимни сукутга топширадиган ёшдаман. энг муҳими эса, энди ҳаммани ўзим каби деб ўйламайдиган ёшдаман.
😢146❤3❤‍🔥2💔22👍1
September 3, 2026 360 13