Мўминларга_эслатма Хамр ва сирка масаласи عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ… — "Besh_kappa" — TG.ME

#Мўминларга_эслатма

Хамр ва сирка масаласи

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنِ الْخَمْرِ تُتَّخَذُ خَلًّا، فَقَالَ: لَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрни сирка қилиб олиш ҳақида сўралдилар. У зот:
«Йўқ!» дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ:Хамр ҳам, сирка ҳам қадимда бир хил нарсалардан ва бир хил услубда олинган. Фақат хамрга нисбатан сирка узоқроқ сақланган. Уламо аҳлларининг таъкидлашларича, ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳадиси шарифларда гап хамр қилиш нияти билан тайёрланган нарса хамр бўлганидан сўнг яна узоқроқ қўйилиб ёки бошқа бирор нарса қўшилиб, сиркага айлантирилиши ҳақида сўз кетади. Аслида сиркага атаб тайёрланган нарса эса ўзи шундай аввал хамр, кейин сиркага айланади. Хамрлик пайтида ҳаром бўлиб, сиркага айланганда яна ҳалолга айланади.

Аммо хамр қилиш нияти билан тайёрланган нарса сиркага айлантирилса, ҳалол бўлмайди. Чунки аввал бошда ният бузуқ бўлган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
September 8, 2026 891 1