Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу… — "Besh_kappa" — TG.ME

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин. Яхши амалли бўлса, шояд (яхшилиги) зиёдалашса. Ёмон амалли бўлса, шояд (ёмонликларидан яхшиликка қайтиб) ризолик топса», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Изоҳ: Мўмин киши ўзига ўзи ўлим тиламасин, чунки у яхши одам бўлса, ўлмасдан, ҳаётда бардавом бўлиб турса, яхшиликлари кўпайиб, охиратга тўплайдиган заҳиралари кўп бўлади.

Агар Аллоҳ кўрсатмасин, ёмон одам бўлса, тирик қолиши унга тавба қилиш фурсатини, яхшилар қаторига қўшилиш фурсатини берган бўлади.

Демак, ҳаётда бардавом бўлишда мўмин учун фақат яхшилик бор. Ҳатто ўша ўзи нолиётган зарарга сабр қилиши ҳам кўплаб ажр-савобларга эга бўлишига сабаб бўлади.

©
"Ҳадис ва ҳаёт"дан

#ҳикмат

🚀 Улашинг:

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3
September 6, 2026 370