#Дуо
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Довуднинг дуосида «Аллоҳим! Мен Сендан муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман.
Аллоҳим! Сенинг муҳаббатингни менга ўзимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, совуқ сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин» бор эди», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Довудни эслаб гапирсалар:
«У башарнинг энг ибодатлиси эди», дер эдилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Улашинг ↘️
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

4September 3, 2026 709 1