📿Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:
أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
🤲🏻Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.
(Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан).
У хоҳ Аттор бўлсин, хоҳ Румий, ё Ғаззолий,
Субҳга яқин тўкмасдан кўз ёш, ҳеч нарсага эришмас.
Онада ўз боласига нисбатан жуда кучли муҳаббат бўлади ва у боласини ҳар қандай вазиятда ўз паноҳига олади. Онанинг муҳаббати чиқиб бўлмайдиган юксак тоғдир, тубига етиб бўлмайдиган уммондир. Агар дунёдаги барча онанинг меҳрини бирлаштирилса ҳам, Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига нисбатан меҳрига етолмас. Агар кўзингиздан тавба кўз ёшлари оқса, сизга Аллоҳнинг марҳамати тўкилади. Бу, Аллоҳ таолонинг марҳамати ҳар нарсадан устун эканлиги сабабидандир.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
4
1August 30, 2026 904 1 4