"Besh_kappa": post #30401 — TG.ME

Forwarded fromFIFitrat.uz
Хушхабар

«Абу Ҳанифа» масжиди тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Юқори Чирчиқ туманидаги «Абу Ҳанифа» жоме масжиди қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Кеча ушбу гўзал масжидда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, бош имом ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов жамоат билан бирга жума намозини адо этдилар.

Саксон сотих ерга барпо этилган масжидда бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд намозхон бемалол ибодатларни адо этиши мумкин.

Имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли учун алоҳида хоналар, қоровулхона ишлаб турибди.

Мўмин-мусулмонлар жомега монанд тарзда бунёд этилган 64 ўринли таҳоратхонада покланиб оладилар.

Масжидга автоуловида келган кишилар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.

Яна бир қувончли воқеа: масжиднинг янги биноси очилишида жума намозидан олдин намозхонларга миллий дўппи тарқатилди.

Аллоҳ таоло ушбу байтини ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан обод бўлишини насиб этсин.

Масжиднинг янги биноси муборак бўлсин!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍9🔥3
August 29, 2026 2.2K 5