РОБЕРТ КИЙОСАКИ 1,2 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ҚАРЗГА БОТГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ!… — BAXMALLIKLAR 🍏 — TG.ME

​​💰 РОБЕРТ КИЙОСАКИ 1,2 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ҚАРЗГА БОТГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ!

Молиявий саводхонлик бўйича дунёга машҳур «Бой ота, камбағал ота» китоби муаллифи Роберт Кийосаки ўзининг 1,2 миллиард доллар қарзи борлигини маълум қилди. 😳

📚 Унинг 1997 йилда чоп этилган машҳур китоби 32 миллиондан ортиқ нусхада тарқалган ва 100 дан зиёд мамлакатда сотилган.

💡 Кийосакининг асосий таълимоти:
— фақат маошга қараб қолмаслик;
— даромад келтирадиган активларга эга бўлиш;
— зарур ҳолларда қарз капиталидан фойдаланиш;
— кўчмас мулк, олтин ва бошқа ресурсларга инвестиция киритиш.

💵 1,2 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ҚАРЗ ҚАЕРДАН КЕЛГАН?

Кийосакининг айтишича, бу қарзнинг барчаси унинг шахсий қарзи эмас. Асосий қисми шериклари билан биргаликда эгалик қиладиган кўчмас мулк активлари билан боғлиқ.

📊 «Vanity Fair» ҳисоб-китобларига кўра, унинг шахсий қарзи тахминан 30–60 миллион доллар атрофида.

Кийосаки эса катта қарзни молиявий ҳалокат деб ҳисобламайди:

«Агар сиз банкдан 20 миллион доллар қарз олсангиз — бу сизнинг муаммоингиз. Аммо 1 миллиард доллар қарз олсангиз ва уни тўлай олмасангиз — бу энди банкнинг муаммоси».

⚠️ Бироқ экспертлар бундай ёндашувда инфляция, бозор беқарорлиги ва кўчмас мулк нархларининг тушиб кетиши каби хавфлар борлигини таъкидлашмоқда.

🤔 Сиз Кийосакининг бу фикрига қўшиласизми: катта қарз — муаммоми ёки имконият?

🍏 BAXMALLIKLARGA QOʻSHILING!
👉@Baxmal
https://telegram.me/joinchat/05Pt3HvhFdBmYWZi
👍2🔥2🫡2😱1😢1🤣1👀1
August 31, 2026 442