⚡️Тадбиркорлар боғча, мактаб ва техникум ташкил этиш бўйича тайёр лойиҳалар таклифи билан чиқиб, эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитмоқчи бўлса, давлат ер участкаларини 1 миллион сўм бошланғич нарх билан аукционга чиқаришга тайёр.
Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича «еттилик»ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.

