Тошкент шаҳрида уйларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича… — Bor gap! | Расмий канал — TG.ME

❗️Тошкент шаҳрида уйларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилди.

Уйингиз қанчага баҳоланганини my.gov.uz орқали онлайн текширишингиз мумкин:
1️⃣ my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг;
2️⃣ «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаларини кўриш ва қайта кўриб чиқишга ариза бериш» хизматини танланг;
3️⃣ Ўз мулкингизга белгиланган баҳолаш натижаси билан танишинг.

Агар баҳолаш нархи нотўғри ёки ошириб/камайтириб юборилган деб ҳисобласангиз, порталнинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Кўчмас мулкини оммавий баҳолаш натижасида объектларнинг қиймати 7-15 бараварга ошди, энди солиқлар ҳам шунчага ошадими?

— Оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни солиқ ставкаси ёки солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри бўлмайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, турар жойларнинг мулк солиғи базаси этиб кадастр қиймати белгиланган. Яъни, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаси бугунги кунда ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқармайди

👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ
September 8, 2026 26.4K 68