ДАҲШАТ ⚠️ Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи оғир ҳолатда… — Bor gap! | Расмий канал — TG.ME

Bor gap! | Расмий канал❗️ТАРҚАТИНГ Ҳурматли ота-оналар фарзандингизни назоратсиз қолдирманг! Мактаб ҳожатхонасида бошланғич синф ўқувчисини юқори синфдагилар темирни мажбурлаб юттириб, агар уйдагиларинга айтсанг ўлдирамиз деб таҳдид қилибди. Ҳозир болакай реанимацияда экан 😭…
#ДАҲШАТ 
⚠️ Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи оғир ҳолатда шифохонага тушди

Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи билан боғлиқ жиддий ҳолат юз бергани айтилмоқда.
Ота-онанинг сўзларига кўра, икки нафар ўқувчи фарзандини мактаб ҳожатхонаси олдида тутиб қолган. Улар унга таҳдид қилиб, қаршилик кўрсатганига қарамай, оғзига темир магнитли браслетни тиқиб юборган.
Бола бу ҳақда ота-онасига дарҳол айтмаган — у оқибатларидан қўрққан.
Кейинчалик болада кучли оғриқлар бошланган. Рентген текшируви натижасида ичакда бегона жисм борлиги аниқланган. Шундан сўнг бола мактабда содир бўлган воқеани айтиб берган.
Маълум бўлишича, магнитли браслет ичакка тушиб, у ерда оксидлана бошлаган. Бугун бола шошилинч операция қилинган ва бегона жисм олиб ташланган.
Ота-она ушбу ҳолатдан қаттиқ хавотирда эканини билдириб, мактабда болалар хавфсизлигига жиддий эътибор қаратишни сўрамоқда.

👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ
🔥18
September 7, 2026 37.8K 230