Bor gap! | Расмий канал: #100277 жазба — TG.ME

❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

Президент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати ишга туширилди.

📲 Энди фуқарога мурожаатининг ҳар бир босқичи pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва СМС орқали маълум қилиб борилади.

Фуқаро юборилган жавобдан:
«Розиман» — қониққан бўлса;
«Эътирозим бор» — жавобдан қониқмаса, мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин.

Мурожаатни кузатиш 5 босқичда амалга оширилади: СМСдаги ҳавола орқали кириш → мурожаат ҳолатини кузатиш → жавобни олиш → жавоб билан танишиш → розилик ёки эътироз билдириш.

Янги тизим мурожаатлар устидан фуқаронинг назоратини кучайтиради.
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ