❗️Яна авария, яна сукут: Veolia халқ пули ва хавфсизлигини қачонгача синовдан ўтказади? - Расул Кушербаев
"Бугун пойтахтда содир бўлган навбатдаги техноавария тизимдаги жиддий муаммоларни яна бир бор юзага чиқарди. Бу биринчиси эмас: ўтган йили Фаробий кўчасида юз берган даҳшатли ҳолатдан кейин ҳам ҳеч ким жазоланмади, жабрланганларга зарар қопланган-қопланмагани ҳамон қоронғи.
Хорижий «ишончли бошқарувчи» нима каромат кўрсатди ўзи? Бундай натижасизлик билан триллионларни совуришни маҳаллий ташкилотлар ҳам эпларди. Ҳар галги авариядан кейин шаблон изоҳ берилади, орадан ҳеч қанча ўтмай эса яна тарифларни ошириш талаб қилинади.
Бу сафар пойтахт кенгаши эмас, парламент депутатлари монополистни гиламга чақириши шарт. Чунки Veolia олаётган триллионлаб субсидиялар бутун Ўзбекистон солиқ тўловчиларининг чўнтагидан кетмоқда.
☝️Парламент бугунги ва ўтган авариялар учун қачон аниқ жавобгарлик талаб қилади?"
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ

30September 3, 2026 15.6K 3 29