ДХХ Тошкент вилояти бўйича Бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир натижасида, навбатдаги жиноий ҳаракатга чек қўйилди. Хусусан,
Паркент ва Юқоричирчиқ туманларида яшовчи, муқаддам судланмаган, 1980 й.т. ва 1974 й.т. 2 нафар шахс бошқа бир фуқаро билан йўловчи ташиш фаолиятида муқаддам юзага келган келишмовчилик сабабли, қасддан унинг автомашинасига гиёҳвандлик воситасини атайлаб бошқа бир шахс орқали беркитиб қўйиб, унинг оғир жиноий жавобгарликка тортилишини режалаштиришган.
Натижада, улар ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун 500 минг сўм эвазига ёллаган фуқарога 1 гр “гашиш” моддасини бераётган вақтида тезкор ходимлар томонидан уларнинг ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👮♂️ Ҳурматли фуқаролар! Шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига хабар беринг.
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ
