Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради — манба 30 август куни Жиззах… — Bor gap! | Расмий канал — TG.ME

❗️Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради — манба

30 август куни Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатовга бириктирилган хизмат автомобили ЙТҲга учрагани айтилмоқда.

Kun.uz’нинг икки мустақил манбасига кўра, KIA Seltos катта юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган. Айтилишича, автомобил рулда ҳокимнинг вояга етмаган ўғли бўлган.

Ота-бола тан жароҳатлари билан аввал Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига, кейин эса Жиззах шаҳридаги Республика шошилинч ёрдам илмий маркази филиалига олиб келинган.

Gazeta манбасига кўра, ҳокимнинг аҳволи оғир, у жонлантириш бўлимида.
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ
🔥7
September 2, 2026 27.3K 14 44