Мактабларда жорий этилган “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий… — Bor gap! | Расмий канал — TG.ME

❓Мактабларда жорий этилган “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари қайси кунларда ташкил этилади?

✅Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун фанлар кесимида “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари ташкил этиладиган кунлар қуйидагича белгиланади:

➡️ Душанба: Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;
➡️ Сешанба: Филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;
➡️ Чоршанба: Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан – Science) ўқитувчилари;
➡️ Пайшанба: Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;
➡️ Жума: Хорижий тиллар ўқитувчилари;
➡️ Шанба: Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ
🔥3
September 1, 2026 25.2K 2 43