1-son musiqa va san'at maktabi: #7683-post — TG.ME

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан барча юртдошларни самимий муборакбод этиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда, хусусан, Андижон вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг юксак натижалари хусусида сўз юритдилар.

Байрам тадбири давомида юртимиз мустақиллиги, Ватанга муҳаббат, миллий қадриятлар ва эл-юртга садоқат ғояларини тараннум этувчи мусиқий чиқишлар, саҳна кўринишлари ҳамда бадиий дастурлар намойиш этилди.

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ёшлар учун муносиб таълим ва меҳнат шароитларини яратиш, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини янада ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бугунги тинч ва осойишта ҳаёт, юртимиздаги янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнлари халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
August 26, 2026 167